Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги ОТМ тюторлари учун икки кунлик семинар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш шунингдек, олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни янада фаоллаштириш ва мазкур йўналишдаги кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларининг тюторлари (таълим-тарбия маслаҳатчилари) учун семинар-тренинг ташкил этилди.

17-18 ноябрь кунлари Қорақалпоқ давлат университетида ўтказилаётган семинар-тренингнинг биринчи кунида тюторнинг вазифалари, талаба ёшлар билан ишлаш кўникмасини ошириш йўллари каби мавзуларда баёнотлар тингланмоқда.

– Тюторлар учун дастлабки тренинг қизиқарли ўтказилмоқда. Ишлаш жараёнида самарали натижаларга эришиш йўллари теран тушунтирилмоқда. Ўйлайманки, мазкур семинар-тренингдан сўнг ҳар бир тюторнинг фаолиятида янада ижобий ўзгаришлар бўлади,- дейди ҚҚДУ Архитектура факультети тютори Ў.Атамуратов.

Семинарнинг иккинчи кунида амалий машғулотлар, Нукус шаҳри бўйлаб саёҳат, қизиқарли учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

Foydali havolalar