Ёшларнинг таклифлари асосида алоҳида дастур қабул қилинади

Yoshlarforumi.uz платформасига таклифлар жўнатиш муддати 12 декабрь 00:00да ўз якунига етди. Ёшлар томонидан 7593та таклифлар келиб тушган.

Келгуси 5 кун давомида вазирлик, ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат тажрибали экспертлар гуруҳи томонидан таклифлар ўрганиб чиқилади.

Энг яхши таклиф эгалари “Ўзбекистон ёшлари форуми” доирасидаги тадбирларда иштирок этади ва таклифлар форум давомида мутасадди ташкилотлар билан муҳокама қилинади.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича,  форум якунлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилиниши режалаштирилган.

 

Foydali havolalar