Университет таянч докторанти Света Аманиязова Инҳа университети томонидан ўтказилган «Электрон ҳукумат мавзусидаги энг яхши мақола» танлови ғолиби

Тошкент шаҳри ИНҲА университетида бўлиб ўтган “Электрон ҳукуматни ривожлантириш кўрсаткичлари ва методологияси таҳлили асосида Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини кўтариш илмий лойиҳаси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари” мавзусидаги илмий семинарда ИНҲА университети ректори в.б Музаффар Джалалов, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов, ИНҲА университети катта илмий ходими Гулнор Джумаевалар ўз маърузалари  ва юридик фанлар доктори, профессор Е.Д.Кутыбаева илмий раҳбарлигида Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Света Аманиязова «Миллий рақамлаштиришнинг стратегик мақсадлари ва тамойиллари» мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Илимий семинар якунида Инҳа университети томонидан ўтказилган «Электрон ҳукумат мавзусидаги энг яхши мақола» танлови якунлари бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 Унда ҳайъат аъзолари келишувига кўра, 1-ўрин Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси бўлим бошлиғи Дилшод Якубовга, 2-ўрин Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Света Аманиязовага, 3-ўрин Инха университети Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Насиба Камиловаларга берилди. Ғолиблар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланишди.

 

Foydali havolalar