ОЛИМА АЁЛ-ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДАГИ ФИДОИЙ КУЧ

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда, опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги глобаллашув аср ижтимоий ҳаёти ва жамият тараққиётида интеллектуал қобилият ва илмий салоҳият даражаси тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

       Ўзбек филологияси факультетида 4та кафедра мавжуд бўлиб, улардан 2та кафедра мудири аёл-қизларимизни ташкил этади. Шунингдек, аёл-қизларимиздан 1 фан доктори, 8 та доцент ташкил қилган бўлиб, жами 26 та профессор-ўқитувчилар мавжуд.

11 февраль Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан Бердақ номидаги ҚДУ Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси И.Сейтназарова Ўзбек филологияси факультетида ўтказилган “Олима аёл-интеллектуал салоҳият ва жамият тараққиёти йўлидаги фидоий куч” мавзусида илмий-амалий семинарга ташриф буюрди. Дастлаб Туркман тили ва адабиёти кафедраси мудири ф.ф.доктори, доцент О.Гайлиева  ва Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси мудири Г.Адилова билан учрашиб кафедраларда олиб борилаётган илмий ишлар салоҳияти билан яқиндан танишди.

 

Уларнинг олиб бораётган илмий фаолияти билан қизиқди ва тегишли маслаҳатлар берди. Шундан сўнг семинар бошланиб кетди.

       Ўзбек филологияси факультетида 11 февраль Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан ёшларни илмга жалб этиш, интеллектуал салоҳиятга ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган илм фидоийларини тарбиялашда олималарнинг ҳиссасини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Олима аёл-интеллектуал салоҳият ва жамият тараққиёти йўлидаги фидоий куч” мавзусида ташкил қилинган илмий-амалий семинар қизғин тус олди.

Семинарни Ўзбек филологияси факультети Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси К.Байменова олиб борди.

Дастлабки сўз семинар меҳмони Бердақ номидаги ҚДУ Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси И.Сейтназаровага берилди. У ўз сўзида Ўзбек филологияси факультетида ўзбек, қозоқ, туркман миллатлари жамулжам таълим олаётганлигининг ўзи илмий фаолият, чунки бундай миллатлараро уйғунлик асосида тилларни бир-бири билан боғлаб ўрганиш, адабиётлар дўстлигини таъминлаш учун чин маънода илмий мактаб ярата олган факультетлардан эканлигини, ундаги олима аёлларимиз ҳам мана шу тажрибага таяниб илмий ишлар олиб бораётганлиги қувонарли ҳолат эканлигини таъкидлади.

 

 

Шунингдек, жамиятда аёллар мавқеи ва ўрнини мустаҳкамлаш омиллари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бундан ташқари Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ассистенти Г.Авезова “Мамлакатимизда хотин-қизлар интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга инновацион ёндашув” борасида, Туркман тили ва адабиёти кафедраси мудири филология фанлари доктори, доцент О.Гайлиева “Олима аёлларимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрни: ўтмиш ва бугун”, Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси доценти Ш.Смамутова “Ўзбекистонда етук мутахассислар тайёрлашда аёлларнинг ўрни” мавзусида талаба-қизларимизга ўз фикрларини билдирдилар.

Олима аёлларимиз ўз илмий тажрибаси, изланишлар олиб бориш жараёнидаги босиб ўтган қийинчиликлар, бу босқичлардаги эътиборталаб масалалар ҳақида батафсил гапириб бердилар. Семинар талаба-қизларимиз билан савол-жавоб асосида қизғин давом этди.

 

                                                               Камшат Байменова

Ўзбек филологияси факультети

Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси      

 

 

 

Foydali havolalar