Диққат, танлов!!!! «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида республика эсселар танловини эълон қиламиз!

Жорий йил университет талабалари орасида 26-30-апрель кунлари оралиғида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёд этамиз!» шиори остида эсселар танловини эълон қиламиз.

Танловнинг асосий мақсади – ёшларни втаанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда ёшларнинг фаол иштироки ва дахлдорлик фазилатларини шакллантиришдан иборот.

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари қўйидагича:

Танловда иштирокчилар ўзбек, рус, қорақалпоқ ёки инглиз тилларида эсселар ёзишлари мумкин;

Иштирокчилар эсселарни барча йӯналишлар нуқтаи назаридан мукаммал ёритишга интилиши лозим.

Ёзилган эсселар қўйидаги мезонларда баҳоланади:

– мавзунинг тулоқонли очиб берилганлиги – 20 балл;

– тарих, бугун ва келажак ҳақидаги тасаввур кенглиги – 20 балл;

– мавзуга оид мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар – 20 балл;

– имловий саводхонлиги, сўз бойлиги ва услубий маҳорат -20 балл;

– амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан шахсий муносабатнинг ва улар бўйича хулосавий фикрларнинг мавжудлиги ҳамда уларни ифода этиш маҳорати – 20 балл.

Танловнинг республика босқичида ғолиб бўлганлар

қўйидагича тақдирланади:

– Танловнинг республика босқичи иштирокчиларини барчасига 1 донодан ноутбок,

1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм,

2-ўрин соҳибига 20 миллион сўм,

3-ўрин соҳибига 10 миллион сўм.

 

Танловда иштирок этишни истаганлар ёзган эсселарини 26-29-апрель кунларида ўзларингиз таълим олаётган ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлари бўйича декан ўринбосарига топширишларингиз шарт!

Факультет босқичида ғолиб бўлган 1-2-3-ўрин сохиблари университет босқичида иштирок этади.

Foydali havolalar