ТАНЛОВ

ERASMUS+ Дастури  Халқаро кредит мобиллик лойиҳаси доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ва Нитрадаги Словакия қишлоқ хўжалиги университети  ўртасидаги ҳамкорликни  янада ривожлантириш, ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида география, гидрометеорология, геодезия, картография, кадастр ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассислиги бўйича номзодларни танловда қатнашиш учун таклиф қилади. 

Номзодлар қуйидаги йўналишлар бўйича хужжат топширишлари мумкин:

  • Профессор-ўқитувчилар 5 кунлик  малака ошириш курси (Staff)
  • Талабалар учун  3 ойлик қисқа муддатли ўқув курси

Номзодлардан қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:

  • Application Form
  • Curriculum Vitae (Euro pass CV)
  • Motivation letter
  • Recommendation letters (2 дона)
  • Research plan (for staff only)

 

Танловда Университетнинг география, гидрометеорология, геодезия, картография ва кадастр ҳамда  атроф муҳитни муҳофаза қилиш мутахассисликларидаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.

 

Хужжатлар 2019-йилнинг 20-апрель соат 18:00 гача қабул қилинади.

Мурожаат учун: лойиҳа координатори Полат Реймов тел.: +99897 789-33-51   Халқаро ҳамкорлик бўлими тел.: +99861 2236655

E-mail: nukusgiscenter@gmail.com; xab_kdu14@mail.ru  

Хужжатларнинг оригинал нусқаси  ҚҚДУ Табиатшунослик факультетнинг лаборатория биноси , 1 этаж,  ГИС марказида қабул қилинади.

 

 

 

 

 

Foydali havolalar