Эрасмус+ DSinGIS халқаро лойиҳаси доирасида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 май куни Қорақалпоқ давлат университетида “2017-2020 йиллар давомида Эрасмус+ дастурининг “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” ҳалқаро лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, ёш олим, докторант, магистрант ва талабалари,  “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура”  ҳалқаро лойиҳасининг Ўзбекистондаги миллий менежери – М.Реймов ва “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти Қорақалпоғистон бўлинмасининг раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Ушбу илмий амалий семинар очилиш маросимини Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик факультети декани Я.Аметов очиб берди. У ўз нутқида Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик факультетида ҳозирги кунда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари, миллий ва халқаро лойиҳалар ҳамда инновацион ишланмалар тўғрисида, жумладан, “География” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок эришаётган “DSinGIS” лойиҳасини бугунги кундаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхтаб ўтди.

Кейин DSinGISГеоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси  ҚҚДУ  координатори П.Реймов лойиҳанинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача айтиб ўтиш билан бир қаторда, асосий эътиборни ишлаб чиқариш корхоналари билан олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ҚҚДУ география кафедраси ассистенти Я.Худайбергенов ҳам ўзининг “DSinGIS” лойиҳаси доирасида Германиянинг Лейбниц қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти тажрибаси” номли тақдимоти билан семинарда иштирок этди. У ўз тақдимотида ГАТ соҳасида Европа тажрибаси ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

“DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура”  ҳалқаро лойихасининг Ўзбекистондаги миллий менежери М.Реймов “DSinGIS” лойиҳаси, унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар” номли маърузаси билан иштирок этди. У ўз маърузасида лойиҳанинг мақсад ва визафаларини батафсил ёритиб бериш билан бир қаторда, лойиҳада ташкилий масалалар қандай йўлга қўйилганлиги, чет эл хамкор ОТМларига таянч докторантларнинг қай тартибда малака ошириш курсларига юборилиши, хусусан, биринчи ва иккинчи чақириқ давомида кимлар танлаб олинганлиги ва уларнинг эришган ютуқлари тўғрисида семинар қатнашчиларига батафсил маълумотлар берди.

М.Реймов “DSinGIS” лойиҳаси давомида очилган янги PhD дастури ва унинг ихтисослиги, 18 та махсус Геоинформатика соҳасига оид замонавий курсларнинг яратилаётганлиги, курсларнинг “Moodle” тизими орқали ўқитилиши хақида айтиб ўтди.

Шу билан бирга,“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти Қорақалпоғистон бўлинмаси раҳбар ва ходимларидан бош мухандис Р.Генжебаев ва етакчи муҳандис О.Ережеповлар маърузалари билан иштирок этишди.

Шунингдек, ёш олимлар ГАТ соҳасидаги ушбу халқаро лойиҳа фаолияти ва унинг Ўзбекистон талабалари, магистрантлари ҳамда ёш олимларига катта имкониятлар бериши ҳақида гапириб ўтишди. Булардан ташқари, сўзга чиққан иштирокчилар ўзларининг семинар ва халқаро лойиҳа борасидаги ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Келгусида янги лойиҳалар яратиш, ўзаро хамкорликни янги босқичларга олиб чиқиш зарурлигини,  шу орқали кадрлар салоҳиятини янада оширишга эришиш мумкинлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтишдилар.

Я.Худайбергенов,

География кафедрасининг ассистенти.

Foydali havolalar