Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисида халқнинг, айниқса ёшларнинг маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи ўқиган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади” деб таъкидлаган эди. Бугунги кунда Президентимизнинг ушбу ташаббуси давлат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Шунингдек, Президентимиз яқинда бу масала бўйича, яъни ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг бандлигига тўхталиб, мутасадди вазирликлар, ташкилот раҳбарларига асосий 5 ташаббус бўйича аниқ топшириқлар берилди, бу бўйича бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Шу каби хайрли ишлардан бири жорий йилнинг 21 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида ташкит этилди.
Тадбирни университет ректори А.Реймов олиб борди.
Унда Қорақалпоғистон Мусулмонлар қозиёти қозиси, Муҳаммад ал-Беруний номидаги Нукус ўрта-махсус билим юртининг директори Шамсуддин Баҳауддинов ўзининг муаллифлигидаги ва бошқа диний соҳага оид, ёшларимизни руҳий баркамолликка етклайдиган 1000дан ортиқ китобларни университет Ахборот-ресурс марказига совға сифатида топширди.
Дарҳақиқат, бу китобларнинг орасида Қорақалпоғистон Мусулмонлар идорасининг кўп йиллик тажриба ва меҳнатларининг меваси сифатида биринчи галда қорақалпоқ тилида “Қураны кәрийм мәнилериниң қарақалпақ тилинде аўдарма ҳәм тәфсири” китобининг биринчи нашри босмадан чиқиши-мустақил мамлакатимиздаги диний соҳадаги олиб борилаётган хайрли ишлардан биридир.
Матбуот хизмати.
