Ўзбекистон ва Германия конституциявий тараққиётининг тенденциялари

Жорий йилнинг 23 май куни Тошкент шаҳрида Германия Федератив Республикаси ташкил топгани ва Асосий қонуни қабул қилинганининг 70-йиллигига бағишланган «Ўзбекистон ва Германия конституциявий тараққиётининг тенденциялари» мавзуидаги Ўзбекистон-Германия юридик форуми бўлиб ўтди. Форум Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилот ва дипломатик корпус вакиллари, хорижий экспертлар иштирок этишди.

Шунингдек, форумда университетимизнинг магистратура бўлими бошлиғи, юридика фанлари номзоди А.Гулимов иштирок этмоқда.

 Форум иштирокчилари Ўзбекистон ва Германия Конституцияларининг шаклланиши ва ривожланиши тенденцияларини, Конституциянинг фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишига таъсирини атрофлича муҳокама этишди. Шу билан бирга инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масалалари бўйича ҳуқуқий асосларни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш масалалари юзасидан фикр алмашишди.

Форум давомида Германия Асосий қонунининг немис ва ўзбек тилларидаги нашри, шунингдек Германиянинг замонавий давлат ҳуқуқида мавжуд муҳим масалалар ҳақида сўз юритувчи “Германия бўйлаб конституциявий саёҳат” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar