#Тайинлов

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Расул Неъматович Раҳмонов Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ижрочи директори этиб тайинланди.

Иқтисодиёт фанлари номзоди Расул Раҳмонов бунгача ЎзМУда Халқаро алоқалар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, ЎзР Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан ташкил этилган Вебстер университетининг Тошкент марказида  2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar