Элчи талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан тушиб келди

2019 йил 13 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Япония томонидан Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, талабалар алмашинуви лойиҳаси доирасида фаолияти йўлга қўйилган JAICA ва Япон маркази ҳамда кўп тармоқли давлат грантлари ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида элчи жаноблари ўзини юксак маданият соҳиби сифатида тутиб, талабалар билан дўстона мулоқот қилди. Мартабали меҳмон ҳатто талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан ёшларга хос абжирлик билан пастга сакраб тушди.

Талабанинг Япония иқтисодий самарадорлигини таъминловчи омиллар ҳақида берган саволига жавоб берар экан, жаноб Ито Нобуаки бунинг замирида мактабда олинадиган таълим, олий таълимдаги юқори ўзлаштириш, таълимга қаратилаётган рағбат ҳамда анъаналар ётганлигини айтиб ўтди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar