Россия Федерациясининг Б.Б.Городовиков номидаги Қалмиқ давлат университети делегацияси ҚҚДУда

Жорий йилнинг 13 июнь куни Россия Федерациясининг Б.Б.Городовиков номидаги Қалмиқ давлат университети ректори Б.Салаев бошчилигидаги делегация вакиллари Қорақалпоқ давлат университетига ташриф буюрди.

Дастлаб меҳмонлар ҚҚДУ ректори А.Реймов қабулида бўлди.

А.Реймов меҳмонларни университетга ташрифи билан қутлади ва бундан мамнунлигини билдирди ҳамда ОТМ тарихи, структураси ва ютуқлари ҳақида қисқача айтиб ўтди.  Қорақалпоқ давлат университети Қалмиқ давлат университети билан янги илмий лойиҳалар ишлаш, профессор-ўқитувчилари ва талабаларнинг академик сафарварлигини амалга ошириш, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш, педагог кадрлар ва докторантларни илмий тадқиқот ва таълим жараёнида алмашиш каби кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

ҚалмДУ ректори Бадма Салаев ҳам ҚҚДУ ректори А.Реймовга самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди ва Қалмиқ давлат университетининг Россия ОТМлари рейтингида 83-ўринда қайд этилганлигини, ОТМда табиий фанларни ўқитиш бўйича катта тажриба ва тажрибали профессор-ўқитувчилар мавжудлигини маълум қилди. Шунингдек, икки университет ўртасида ҳамкорлик бўйича Йўл харитасини ишлаб чиқиш, экология ва биология магистратура мутахассисликлари бўйича қўш диплом дастурини жорий этиш, онлайн конференцияларни ўтказиш, вебинарлар ташкил қилиш, доривор ўсимликлар ва археология бўйича лойиҳалар ҳамкорликда амалга ошириш, ҚҚДУ профессор-ўқитувчиларини ҚалмДУда стажировка ва малака ошириш курсларини ташкиллаштириш каби масалалар бўйича фикр мулохозаларини билдирди.

Қабул сўнгида икки ОТМ делегацияси эсдалик учун расмга тушди ва эсдалик совғалари топширилди.

Куннинг иккинчи ярмида ҚҚДУнинг Юридика факультетида ҚалмДУ делегацияси билан университет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашувда профессор-ўқитувчиларга ҚалмДУда илмий тадқиқот олиб бориш учун яратилган имкониятлар, ҚалмДУ структураси ва таълим йўналишлари, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш бўйича маълумотлар берилди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar