Конституция – бизнинг бош қомусимиз бўлиб, у ўзида давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, фуқороларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини белгилаб беради.
Барчамизга маълумки, шу йилнинг 9-апрель санасида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 26 йил тўлди. Шу муносабат билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида байрам кечаси бўлиб ўтди.
Кечани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов очиб берди. Конституция-миллат рамзини, инсон ҳуқуқларини белгилаб, фуқороларнинг тинчлигини таъминлаб бериш каби вазифаларини ўз зиммасига олганлигини таъкидлаб ўтди.
Бундан сўнг, шоира Н.Матякупова чиқиб «Конституция» деб номланган шеърини омма эьтиборига ҳавола қилди. Шулар қатори Қорақалпоқ давлат университети тарих ва ҳуқуқ мутахассислиги талабаси Д.Лепесбаев ҳам сўзга чиқиб ҳозирда ёшларга яратилаётган имкониятларнинг барчаси Конституциянинг натижасида еканлигини айтиб ўтди.
Кечада Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган артистлар, Хурлиман ансамбли раққоса қизлари, Тўмарис ансамбли қизлари, 12-22 мактаб жажжи болажонлари ва бошқалар чиқиб, байрам иштирокчиларининг кайфиятига янада кўтаринкилик бахшида етдилар.
Мунира Базарбаева,
Кимё-технология факультети талабаси.
