2019 йил 24 май куни Қорақалпоқ давлат университетида “Замонавий лингвистика, адабиётшунослик, тил ва адабиётни ӯқитиш методикасининг инновацион жараёнлари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуманда рус тилини ва адабиётини ўқитишда қўлланилаётган янги инновацион технологияларни, ўқитиш усулларининг долзарб муаммолари таҳлил этилади ва улар юзасидан хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Мақолалар 2019 йилнинг 14 майгача қабул қилинади.
Анжуманда қўйидаги йўналишлардаги муаммолар муҳокама этилади:
1-шубъа. Тилшуносликнинг, когнитив тилшуносликнинг назарияси ва муаммолари;
2-шубъа. Чоғиштирма тилшунослик, тил ва адабиётда маданиятлар аро алоқалар;
3-шубъа. Тил ва адабиётдаги инновацион ёндoшиш.
Мақолалар расмийлаштирилиши тартиблари:
Конференцияга тақдим этиладиган мақолалар матни ўзбек, рус, инглиз, немис ва қорақалпоқ тилларида таҳририятига электрон ва қоғоз шаклларида топширилади. Мақолаларнинг тавсия этиладиган ҳажми 5 саҳифадан кўп булмаган ҳажмда езилади. Мақолалар Microsoft Word матн муҳаррирларида фақат Times New Roman шрифтида терилади. Юқоридан 2,0 см, пастдан 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см қолдирилади. Мақоланинг биринчи сатрига катта ҳарфлар билан унинг номи ўрта қисмига жойлаштирилади сўнгги сатрида муаллифларнинг лавозими, исми-шарифи, қавс ичида ишлаш жойи келтирилади.
Асосий матн 14 кегл, 1,5 интервалда терилади.
Мақола нашр этиш харажалари: 1 бети учун 10000 (ўн минг) сўм. Мақола эгасига юқоридаги тўлов доирасида битта тўплам берилади (почта харажатларисиз).
Мақоланинг матни қуйидаги бўлимларга ажратилиши лозим:
– Кириш;- Ишнинг мақсади ва вазифалари;- Асосий қисм (натижалар ва уларнинг муҳокамаси); – Хулоса.
Мақолалар матнига расм, график, харита, жадваллар киритилиши мумкин. Расм, график, хариталар рақамланиши ва номланиши шарт, номлари тагида алоҳида кўринадиган тарзда 12 кеглда ёзилиши лозим. График маълумотлар фақат *.jpg форматида бўлиши керак. Жадваллар рақамланиши ва номланиши шарт бўлиб, рақами (1-жадвал ва ҳ.к.) ҳамда номи жадвалларнинг устига 12 кеглда ёзилади. Жадвал рақами ўнг томонга, номи эса кейинги қатордан ўрта қисмига ёзилади. Расм ва жадваллар бошқа адабиётлардан олинган тақдирда, уларнинг манбаи пастида чап томонга ёзилиши шарт.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақоланининг матнидан сўнг келтирилиб, 12 кеглда, автоматик рақамланмасдан терилади ва Фойдаланилган адабиётлар деб номланади. Манбалар алифбо тартибида, аввалига кирилл ёзувидагилар, кейин эса лотин ва бошқа ёзувлардаги адабиётлар жойлаштирилади. Адабиётларнинг библиографик маълумотлари белгиланган стандарт тартибда келтирилиши лозим. Рўйхатдаги ҳар бир манбага мақола матнида [1] кўринишида ҳавола қилиниши талаб этилади, ҳавола қилинмаган адабиётлар библиографик рўйхатга киритилмаслиги керак. Агар мақола матнига бирор манбадан олинган жумла тўлалигича ҳавола қилинган бўлса [3, б.65] кўринишида берилади.
Изоҳ: Таҳририй ўзгартиришлар киритилиши орқали тўғирлаш имконияти йўқ мақолалар “Антиплагиат” дастуридан ўтказилиб, салбий хулоса олинган, пукта таҳрир қилинмаган мақолалар нашрга тавсия этилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.
Мақолалар электрон ва pdf. варианти ёки қоғоз шаклида эксперт хулосаси билан қуйидаги манзилга ёки қуйидаги электрон почталарга жўнатилади.
Манзил:220100, Нукус шаҳри, Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй. Чет тиллар факультети, рус тили ва адабиёти кафедраси. Телефонлар: (99891) 393-01-20, (Кабулова Л., масъул котиб); (99891) 300 09 40 (Сейтенова В. техник котиб).
e-mail: It-kabulova@mail.ru, S_lilian@mail.ru
Тўлов нақд тўлов ва қуйидаги банк реквизитларига пул ўтказиш орқали амалга оширилади. Тўлов ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилганда квитанция, jenya4595@mail.ru, keep2006@mail.ru электрон почталарига жўнатилади
Мазкур тўплам муаллифлар ҳисобидан нашр этилиши туфайли, мақоланинг бир бети учун 10000 сўмдан олинишини эслатиб ўтамиз.
Муддат: Тақдим этилаётган илмий мақолалар 2019 йилнинг 14 майгача қабул қилинади.
Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус ш., акад. Ч.Абдиров кўчаси, 1 уй. Қорақалпоқ давлат университети.
ҳ/р 23 402000300100001010, СТИР 202609182
РКЦ ГУ Центр банк г.Ташкент
ҚҚДУ Л/с 400110860 354 017950100079001
ЎзР Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси
МФО 00014 ОКОНХ 92110
Е-mail: ilimiybolim@mail.ru
Мурожат учун телефон: (0361) 223-60-62, 223-60-19
Координатор: Алланазаров К.Ж., Алымов А., Низаматдинов К.