Ҳуқуқий маданият тадбирлари

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маъданият инсоннинг шахс сифатида камол топишида муҳим касб этади. Ёшларнинг маънавий ва ҳуқуқий маъданиятини ошириш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Кимё-технология факультети 1а ва 1б енгил саноат гуруҳларининг Ёшлар иттифоқи етакчилари кимё-технология кафедраси ўқитувчиси Ш.Мусиров бошчилигида Қўнғирот туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида учрашув ўтказишди.

Учрашувда мактаб директори Г.Эшкабулова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Кабулов, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Балтабаева ва мактабнинг юқори синф ўқувчилари қатнашишди.

Учрашувни мактаб директори Г.Эшкабулова очиб берди.

У ўз нутқида мактабида ёшларнинг турли кўрик-танловлар ва мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллагаб келаётган фаол ўқувчиларининг ютуқлари ҳақида айтиб ўтди. Сўнра, Ш.Мусиров сўзга чиқиб ўтказилаётган учрашувнинг мақсади ва университетимиз ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

Учрашув давомида Н.Нурлибекова ўқувчиларга “Ҳуқуқий маъданият” ҳақида ўз тақдимотлари билан давом этди. У тақдимотида маъданиятнинг шакллари, инсон ҳуқуқлари, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва конституция ҳақида кенг маънода тушунчалар берди. Кейинчалик Г.Жалгасова ўқувчилар орасида инсон психологияси билан боғлиқ бўлган “Темперамент” ҳақида маълумот берди ва турли интерактив ўйинлар ва қизиқарли савол-жавоблар ўтказди.          

Учрашув якунида мактабнинг ўқув ишлари бўйича диретор ўринбосари Н.Кабулов бундай ажойиб учрашувни ташкил қилинганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бундай учрашувлар ёшлар орасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш йўлида, албатта, ўз таъсирини кўрсатишини айтиб якун ясади.

 

                                                                                                                    Н.Нурлибекова,

Кимё-технология факултетининг 1а енгил саноат гуруҳи талабаси.

Foydali havolalar