Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев: «Китоб ўқимаган одамнинг ҳам миллатнинг келажаги йуқ», деганларидек юртимиз буйлаб китоб мутооласини тарғиб ишлари қизғин юритилмоқда. Университетимизда ташкиллаштирилган «Китобсеварлар» клуби бу ишда жон куйдириб, ёшларни китобсеварликка жалб қилишда кўпгина ишлар олиб борябди. Китобсеварликни тарғиб қилишда, нафақат университет ёшларини, балким, бошқа соҳа вакиллари-ю, мактаб ўқувчиларини ҳам ўзлари сафига қўшиб келмоқда.
Қарақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Маънавият ва маърифат» дарсида «Китоб, китобсеварлик, кутубхона – маънавиятнинг учта асоси» номли мавзуда китобсеварлар клуби етакчиси ва талабалар иштирок этди. Китобсеварлар клуби етакчиси Р.Калмурзаева «Китоб, китобсеварлик, кутубхона – маънавиятнингучта асоси» мавзусида маъруза ўқиб эшиттирди. Маъруза сўнггида клубнингфаол аъзолари қорақалпоқ филологияси 3-курс талабаси Б.Жолдасбаевва ўзбек филологияси 3-курс талабаси Д.Юлдашевлар ўзлари ёзган шеърларини вазирлик ходимларига ўқиб бердилар. Кечани Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник И.Ахмедов очиб берди ва олиб борди. Бу учрашувни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрлар бошқармаси инспектори, капитан А.Кыдырбаева ташкиллаштирди.
Кеча жуда қизиқарли тарзда ўтди.
Гулшат Есбергенова,
Ахборот ресурс маркази ходими.
