Диққат, танлов! Магистрлар учун Германияда стажировка ўташ бўйича дастур

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси Германиянинг қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларида 6 ой муддатда  стажировка ўташга мўлжалланган дастур учун танлов эълон қилади.

 (http://eyuf.uz/uz/wnews.php?view=419.)Танловда ЎзР ОТМлари магистратурасида таҳсил олаётган ЎзР фуқаролари (камида 22 ёш) иштирок этишлари мумкин.

Номзодлардан инглиз ёки немис тилида эркин сўзлаша олиш талаб этилади.

Танлов 4 та босқичда ўтказилади:

– 2019 йил 25 апрелдан  20 майгача (1-босқич) «LOGO» ННТнинг сайти – https://logoev.de/fachpraktika-de/bewerbungen.html. да аризалар онлайн қабул қилинади.

– 2019 йил 25 – 30 май кунлари (2-босқич)да номзодлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва “LOGO” ННТ вакилари томонидан тест синови ва суҳбатдан ўтказилади.

– 2019 йилнинг июнь ойи охиригача (3-босқич) синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари Германия компанияларига тақдим қилинади.

– 2019 йилнинг 31 июлига қадар (4-босқич) танловнинг якуний натижалари бўйича номзодлар Германия компанияларига жойлаштирилади.

Танловда иштирок этиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар билан йўриқнома (http://eyuf.uz/admin/upload/blog/yoriquz.pdf.) орқали танишиш мумкин.

Foydali havolalar