Амалиётчи ёшлар кўргазмали-адабий кечада

Бердақ  номидаги  Қорақалпоқ  давлат  университети Ахборот-ресурс марказида Нукус педагогика касб-ҳунар  коллежининг  кутубхоначилик  бўлими амалиётчи-ёшлари қорақалпоқ поэзия юлдузи Ибрайым Юсупов  таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан  «Поэзия юлдузи» номли кўргазмали-адабий кеча ташкиллаштирди.

Кечага Нукус педагогика касб-ҳунар коллежи, Нукус маданият ва санаат коллежи, университет қошидаги №1-сонли академик лицей ўқитувчи ва ўқувчилари, Республика Ахборот китобхона маркази ходимлари ва университет ахборот-ресурс маркази ходимлари иштирок этди.

Кечада И.Юсуповнинг 50га яқин асарлари ва илимий мақолалар кўргазмаси иштирокчилар назарига ҳаволо этилиб, амалиётчи ўқувчилар шоирнинг   шеърларидан ўқиб, бадиий чиқишлар кўрсатиб берди.

Кечани ўтказишда амалиётчи ўқувчиларга «Китобсеварлар» клуби аъзолари яқиндан ёрдам берди.

Т.Абдуллаева,

Ахборот-ресурс маркази ходими.

Foydali havolalar