Жорий йилнинг 11-апрелида Тарих ва ҳуқуқ факултети ёшлар иттифоқи етакчиси ташаббуси билан «Факултетим олдида ўз боғимни яратаман» ташаббуси билан барча ёшларни бирлаштирилди ва факультет атрофида кўркам гулзорлик яратиш ишлари олиб борилди.
Ушбу ташаббус ортидан факультетнинг бир қанча гуруҳлари бирдамлик билан эргаштилар ва «Яшил лента» дўстлик ҳашарини уюштиришди.
Бу борадаги ишлар бир кунлик эмас, ҳар куни давом этмоқда. Факультетимиз ёшларининг бу ҳайрли ишларига университетнинг барча ёшларини чорлаб қоламиз.
Ш.Машарипов,
Тарийх ва хукук факультети ёшлар иттифоқи етакчиси.