Жорий йилнинг 3 май куни Қорақалпоқ филологияси факультетида “Ахборот-ресурс маркази – янги имкониятлар” мавзуида учрашув ва кўргазма ўтказилди. Университетнинг ахборот-ресурс маркази ташкиллаштирган учрашувни факультет декани Қ.Турдибаев очиб берди.
Ундан сўнг, ахборот-ресурс маркази ходимлари университет кутубхонаси, ўқув зали ва электрон китоблар ҳақида маълумот беришди. Жумладан, А.Алучиев “Ахборот-ресурс марказида ҳужжатларни масофавий электрон етказиб бериш, АРМАТ++ Дастури” ҳақида” номли баёнати орқали талабаларга электрон китобларни излаш ва тармоққа аъзо бўлиш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
З.Ималатдинова “9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўсиб келаётган ёшларимиз учун эл-юртга содиқ бўлишга йўналтирилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китобининг тақдимоти ва презентациясини кўрсатди. Юрти учун жонин фидо қилган қорақалпоғистонлик мард ўғлонлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
М.Даулетмуратова эса, Ахборот-ресурс марказида янгидан келган қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналишига тегишли китобларга библиографик шарҳ қилди.
Учрашув сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
А. Алучиев,
Ахборот-ресурс маркази информацион технологиялар
бўйича етакчи мутахассиси.
