Танловнинг асосий мақсади-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш, давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш, бўйича чораларни амалга ошириш, коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, унинг оқибатлари, сабаблари ва келтириб чиқарган шароитларни бартараф этиш ҳамда коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатиш, шунингдек, олий таълим муассасалари талабаларини дунёвийлик, ватанпарварлик рухида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларимиз ҳар тамонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни қўллаб-қуватлашдан иборат.
Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:
–мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги (илмий, расмий, бадиий критерияларига мос ва долзарблилига кўра);
–ижодий ишларнинг стилистлик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;
–мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилгани;
–мавзуни ёритишда ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;
–мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбалар ёритилганлиги;
–мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;
–мақолада калит сўзлар, ўзбекча, русча ва инглизча аннотацияларнинг мавжудлиги.
-тақдим этиладиган мақолалар ҳажми 8-10 дан 16-20 бетгача бўлиши мумкин.
-ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 70 балл).
Танловга тақдим этиладиган плакатлар қуйидаги мезонларда баҳоланади:
-танлов мавзусининг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
-ўзига хослик, образлилик, ҳиссийлик, ифодавийлик даражаси;
-янгича ендашувлар , мустақил фикирлар ва ижодкарлик хусусиятлари ифода этилганлиги ;
-плакатда ҳаетий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбаларнинг еритилганлиги;
-тақдим этиладиган плакатлар А1 А2 ва А3 ҳажмида бўлиши мумкин.
-ҳар бир мезон 10 баллик тизим асосида баҳоланади (жами 40 балл).