2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари – аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.
Ҳаракатлар стратегиясининг 4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш белгиланган.
Ушбу йўналиш буйича соҳада ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда. Сифатли таълимни такомиллаштириш борасида бевосита ишлаб чиқариш билан чамбарчас ўқиш жараёнини ташкиллаштириш талаба-ёшларда касбий кўникма ва назарий билимларини чуқўрлаштириш омилидир.
Ушбу мақсадда Нукус шаҳрида барпо этилаётган Президент мактаби қурилиш объектида «Қурилиш жараёнлари, бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси» фанидан саёр дарс ўтказилди. Машғулот давомида талабаларда қурилиш жараёнлари технологияси, бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси бўйича асосий қонун ва қоидаларни, барпо этиш кетма-кетлиги, уларнинг назарий асосларини, меҳнатни ташкил этишни илғор танлаш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир. Шунингдек, машғулотда талабалар замонавий техника ва технологиялар, замонавий қурилиш конструкциялари ва ишларни бажариш лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.
Саёр дарсларнинг бевосита ишлаб чиқаришда ташкиллаштирилиши назария билан амалиётни уйғунлаштиради.
Қ.Бектурсынова,
фан ўқитувчиси.
