2019 йил 18 май куни соат 14:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 10.00.03 − Қорақалпоқ тили, 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси Қорақалпоқ филологияси факультети мажлислар хонасида бўлиб ўтади.
Мажлисда Нукус давлат педагогика институти Қорақалпоқ адабиёти кафедрасининг 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти Мамбетов Қабыл Пирниязовичнинг «И.Юсупов поэмаларининг жанрий хусусиятлари» мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.