Мамлакатимизда ҳозирги кунда ГИС соҳасини ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан мамлакатимиздаги бир нечта олий таълим муассасалари билан Европа олий таълим муассасалари ҳамкорлигида «DSinGIS: геоинформатика соҳасида докторантура» лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – геоинформатика орқали Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, бу лойиҳа доирасида таянч докторантлар ва илмий тадқиқотчилар учун Европа олий таълим муссасаларида тажриба орттириш ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш имконияти яратилган.
Ушбу яратилган имкониятдан фойдаланиш имконига эга бўлган университетимиз ўқитувчиси, Ўзбекистон миллий университети 1-босқич таянч докторанти Қуўатбай Беканов Германиянинг Лейбниц номидаги қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш институти(IAMO)да “Оролбўйи ҳудудларидаги ерлардан фойдаланишни оптималлаштиришда ГИС ва масофадан зондлаш усулларини қўллаш” мавзусида Германияли профессор Даниэль Мюллер билан бирга тадқиқотларини амалга оширмоқда.
Ҳозирги кунда у Оролбўйи ҳудудларининг ердан фойдаланиш ҳолатини Landsat TM космик суратлар ёрдамида ўрганиш ва ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда космик суратларни ArcGIS 10.1 дастурида сифатини баҳолаш, шунингдек, ерларни турларини таснифлаш ва шулар асосида ердан фойдаланиш ва ер қопламларининг ўзгаришини йиллар бўйича таҳлил қилиш усулларидан фойдаланиб билимларини бойитмоқда. Шунингдек, IAMO институтининг таркибий ўзгаришлар бўлими тадқиқотчи ходимлари Флориан Шейкҳорн ва Макс Хоффманнлар ёрдамида R-studio дастурини ўрганмоқда.
Қ.Бекановнинг ўрганаётган дастурлари, усуллари ва тўплаётган материаллари келажакда илмий ишини ёзишда катта ёрдам беради деб ўйлайман.
Яхшимурад Худайбергенов,
География кафедраси ассистенти.
