Ёшлар билан ишлашни натижали ташкиллаштиришда маданият, ҳунармандчилик, спорт, ахборот технологиялари, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 марттаги видеоселектор мажлисининг 12-боёнидаги белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Қарақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида «Мен севган кутубхонамга, китоб совға қиламан» акцияси бўлиб ўтди.
Ушбу акцияга университетимиз Ахборот-ресурс марказида ташкиллаштирилган «Китобсеварлар» клуби аъзолари бўлган талаба-ёшлар ҳам фаол қатнашди.
Акция давомида клубимиз аъзолари тарафидан буюк шоирларимизнинг ва ёш ижодкор талабалар қаламига мансуб шеърлар ўқилиб тадбир иштирочиларига байрамона кайфият улашдилар.
Кеча давомида «Китобсеварлар» клуби фаол аъзоси қорақалпоқ филологияси 3-босқич талабаси А.Толибаевнинг Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси К.Каримовнинг «Уллы дашт бөрилери» тарихий асарига ишланган буктрейлири тақдимоти номойиш этилди.
Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиб келаятган шундай тадбирлар, келажагимиз бўлган ёшларни яхшиликка, Ватанимиз ривожланишига интилиб яшашини, уларни инсонийлик, Ватанпарварлик рухида тарбиялаб боришда катта ҳисса бўлари сўзсиз.
Нодирабегим Наримбетова,
«Китобсеварлар» клуби аъзоси.
