Жорий йилнинг 14-май куни Чет тиллари факультети профессор-ўқитувчилари орасида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган учурашув бўлиб ўтди.
Учрашувни факультет декани Дж.Курбанбаев олиб борди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ижтимоий-иқтисодий соҳада хуқуқни қуллаш амалиётини ўрганиш бўлими катта маслахатчи Т.Реймов, туркий филология кафедраси доценти Қ.Аралбаев, рус тили ва адабиёти кафедраси мудири У.Худайбергенова ва бошқалар сўзга чиқиб, коррупция жиноятининг оғир оқибатлари ва унинг олдини олишга қаратилган тавсиялар билдирилди. Ҳамда, ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш, уларга жиноят учун жазо муқарарлигини тушинтириш, дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, ҳамда уларнинг сиёсий ва мафкуравий тафаккурни шакллантириш кераклигини айтиб ўтди.
Тадбир давомида талабаларнинг таълим-тарбия ва одоб-ахлоқи тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.
Т.Кулниязов,
Факультетнинг Ёшлар билан ишлаш
бўйича декан муовини.
