Барчангизни жорий йилнинг 25 май куни соат 10-00 дан 16-00 гача университет Маданият саройида «Яшаш завқини оширамиз» шиори остида ўтказиладиган «Яшаш учун минг бир сабаб» номли акцияда фаол иштирок этишга чақирамиз.
Акциямизнинг мақсади – ёшлар онгида ҳаёт ҳақида психологик мотивацияни шакллантириш ва кучайтириш, стресс ва нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, шукроналик ҳиссини орттириш, ўзига ишонч туйғусини ошириш.
Ёшлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат бўлими.