Таълим муассасалари раҳбарлари диққатига!

Жорий йилда республикадаги ОТМларни педагогика йўналишида жами 25 083 нафар (14 426 нафар қизлар) талаба тамомлайди.

Ушбу ёш педагогларни таълим муассасаларига ишга жалб қилиш орқали кадрларга бўлган эҳтиёжни қоплаш ва таълим муассасаларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражасини яхшилаш мумкин бўлади. 

Педагогика йўналиши битирувчиларининг ҳудудлар кесимида таҳлили:

  1. Қорақалпоғистон Респ. – 2984 нафар (1594)
  2. Фарғона вилояти – 2780 нафар (1718);
  3. Самарқанд вилояти – 2555 нафар (1280);
  4. Хоразм вилояти – 2398 нафар (1354);
  5. Сурхондарё вилояти – 2230 нафар (958);
  6. Қашқадарё вилояти – 1994 нафар (1186);
  7. Бухоро вилояти – 1931 нафар (1312);
  8. Андижон вилояти – 1579 нафар (974);
  9. Наманган вилояти – 1541 нафар (982);
  10. Навоий вилояти – 1358 нафар (936);
  11. Жиззах вилояти – 1229 нафар (651);
  12. Тошкент шаҳри – 1061 нафар (824)
  13. Сирдарё вилояти – 865 нафар (294);
  14. Тошкент вилояти – 543 нафар (347).

Шунингдек, жорий йилда 36 нафар хорижлик талаба педагогика йўналишини тамомлайди.

*  Қавсда битирувчи талаба-қизлар сони кўрсатилган.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar