Ёшлар билан ишлашни натижали ташкиллаштиришда маданият, ҳунармандчилик, спорт, ахборот технологиялари, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 мартдаги видеоселектор мажлисининг 12-боёнидаги белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-май куни Чет тиллари факультетида «Китоблар – ҳар бир миллатнинг маданий мероси» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда университет Ахборот ресурс маркази қошида ташкил этилган «Китосеварлар» клуби раҳбари Р.Халмурзаева ва бир гуруҳ қобилиятли китобхон ёшлар қатнашди.
Мазкур тадбирни ўтказишда мақсад ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини янада орттириш, улар орасида китобхонлик маданиятини ошириш ва янги китоблар билан таништиришдан иборат.
Тадбирда «Китобсеварлар» клуби аъзолари университет кутубхонасида мавжуд китоблар ва клуб фаолияти хақида талаба ёшларга кенг маълумотлар берди.
Шунингдек, китоблар кўргазмаси ташкил қилиниб, талабаларнинг қизиқишига қараб, қандай баъдий китобларни ўқиш кераклиги хақида таклифлар берди.
Т.Кулниязов,
Факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини.
