Шу йилнинг 8-11 июнь кунлари Тошкентда академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Унда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 448 нафар, умумтаълим мактабларининг 611 нафар – жами 1059 нафар ўқувчи ўзаро беллашди. Академик лицей ўқувчилари 18 та фандан 15 тасида иштирок этиб, уларнинг 23 нафари фахрли ўринларни эгаллади.
Физика, математика, химия, биология, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан асосий совринли ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.
Қозоқ, тожик тиллари ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан якуний босқичда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди ва ғолибликни қўлга киритишди.
Фан олимпиадасининг республика босқичида 1-, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган иқтидорли ўқувчилар ЎзР ВМнинг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори билан ОТМларга тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA