ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентнинг 11-бандига мувофиқ давлат хизмати кўрсатилгани учун тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошсида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Тўловлар Марказларда жойлашган банк кассалари ҳамда Марказ ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади. Тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказларга ўзи келиб мурожаат этганда:
50 фоизи – ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
50 фоизи – ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи – ЎзР Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA