Муваффақият – бу ҳаётий мавқе. Муваффақият – бу одат. Муваффақиятга кимки астойдил интилса, ўз имкониятларига,иқтидорига ишонса ва ўз истакларини амалда қўлласа, ҳамма осонликча эриша олади. Муваффақиятда сир йўқ. Муваффақиятга эришганларнинг кўпчилиги кўп йиллик меҳнатларини ўз орзуларига ва ҳиссиётларига бағишлаганнларини айтишади. Гапларининг асосишуки , улар ўз ишларини севишади. Улар нима бўлганда ҳам шу ишлари билан шуғилланишади.
Огулнур Атаева Қорақалпоқ Давлат Университетининг Чет тиллари факультети талабаси эди ва мана бугун барча талабалар қатори ўқишни хам тугатди. Хаммага бир хил хаёт берилади аммо уни хар ким хар хил яшаб ўтади. Аммо бугун негадир Огулнур Атаеванинг 4 йиллик ўқиши давомида нималарга эришибди дея қизиқдим. Ва излаб топганларимни сизларга илиндим.
У 2015-йилдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг Чет тиллари факультети немис тили йўналишида тахсил олиб келмокда.
2015 йили “Санъатим сенга обод юртим” бадий хаваскорлик ижодиëти кўрик танловида Фахрли 2-ўринни эгаллади ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
2016 йил 11 ноябрьда немис тили бўйича Германиянинг ONDAF имтихонида иштирок этиб, B1 тил билим даражасидаги Сертификатга эга бўлди.
2016-2017 йил Камолот ташкилоти томонидан ўтказилган “Кувноклар ва Зукколар” танловида фахрли 2-ўринни эгаллаганлиги учун фахрий ёрлиғ билан тақдирланди.
2016-2017 йил Ёшлар иттифоки бошлангич ташкилоти томонидан ўтказилган “Билим-ринг” танловида фаол иштирок этганлиги учун фахрий ёрлиғ билан тақдирланди.
2017 йил 6-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Deutschtage Samarkand-2017» халқаро семинарида иштирок этиб, фаол иштироки ва теран илмий мушоҳадаси учун Германиянинг ONDAF имтихонида Б2 тил билим даражасидаги сертификат ва «Teilnahmbestaetigung» Сертификатини қўлга киритишга муяссар бўлди.
Шунингдек у Ўзбекистон Ёшлар иттифоки қошидаги Республика Ёш Тарғиботчилар марказининг 2017 йил 18-20 ноябрь кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлик туманидаги Ĕшлар оромгохида ўтказилган ўкув-семинарида иштирок этиб сертификатини кўлга киритишга муяссар бўлди.
Бундан ташқари Респубикалика интеллектуал ўйинларга ҳам қизиқиб «Гранд» ва «Антанта» жамоаларида сардор бўлиб Республика ва шаҳар мусобақаларида қатнашиб ғолиб ва совриндор бўлиб келмоқда.
Ушбу кунгача «Немис тили ва адабиëти» мутахассислиги талабаси еди. Ўқиши давомида у ўзининг билимга чанқоқлиги, илмий-тадқиқот ишларига қизиқиши туфайли ,бошқа талабалардан ажралиб турган ва фанларни аъло даражада ўзлаштиришга интилган. Айниқса, унинг алоҳида қайд этишим кераки мувофаққияти сифатида илмий-тадқиқот ишлари соҳасидаги фаолиятига қизиқиши доим унинг бошқа талабалардан устун тарафи бўлган. Илмий раҳбари Доцент А.Курбанбаев билан биргаликда “Немис тилини ўкитишнинг методлари” йўналишида тадқиқот ишларини юритмоқдалар. Ушбу тадқиқот ишларининг ҳулосалари республика ва ҳалқаро илмий журналларда чоп этилиб ва конференцияларда муҳокама қилиниб келинмоқда. Ҳозирги кунга келиб 19 дан зиёд илмий мақола ва тезисларим чоп эттиришга эришди.
У 2018 йил 28 февралда Украинада ўтказилган «ХХХIII Международной научно-практической интернет- конференции» фаол қатнашиб сертификат билан такдирланди..
2018 йил 18 январъ куни ўтказилган «Ўзбекистон аëлларининг 100 та энг яхши инновацион лойихаси» I Республика танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ўз инновацион лойиҳаси билан фаол иштирок этгани учун сертификат билан тақдирланди.
Огулнур Атаева ўзининг иқтидори ва етук билими билан 2018 йил Германия мамлакатининг ДААД дастури бўйича грант асосида август ойида бир ойлик бепул таълим олиш имкониятини кўлга киритди ва 2018 йилнинг ДААД Стипендиянти бўлди.
Унинг бир қатор мақолалари Халқаро, Республика журнал ва газеталарида нашр этилмоқда.
У 2018 йил 4-5 май Бухоро давлат университетида ўтказилган «Хотин- кизлар спорти: имкониятлар ва истиқболлар» мавзусидаги илмий-амалий анжуманда рус тилидаги ўз мақоласи билан фаол иштирок этди. У 2018 йилда Жиззах вилоятида ўтказилаëтган «Юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда хотин-қизларнинг рўли» мавзусидаги илимий-амалий анжуманда ўзининг рус тилидаги мақоласи билан фаол иштирок этди.
Огулнур Атаева фаол ташкилотчилик қобилиятига эга ёшлардан талабалик давридан ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва берилган вазифаларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши билан яхши таассурот қолдирган. Унинг ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштира олиш қобилияти ва фаол илмий салоҳияти туфайли ёшларнинг унга ишончи юқори. Шу туфайли, у 2017 йил сентябрь ойида университетда ёшлар иттифоқининг факультет етакчилари сайловида ёшларнинг овози билан Чет тиллари факультети ёшлар етакчиси бўлиб сайланди.
2018-йил 30- июнь ëшлар куни муносабати билан ўтказилган Университет миқёсидаги « 30-июнь ëшлар куни»тадбирда »Енг фаол етакчи» номинациясини кўлга киритди.
У 2018 йил 4-31 август оралигида Гранд асосида Германия, Франция, Бельгия, Люксембург мамлакатларига экскурсия хамда Германиянинг Триер университетида таълим олиб Б2 тил билиш даражаси Сертификатини қўлга киритиб келгусида Германия мамлакатининг магистратурасига имтиëз асосида ўқишга кириш имконига эришди.
Огулнур Атаева фаол ташкилотчилик қобилиятига эга ёшлардан бири, талабалик давридан ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва берилган вазифаларни ўз вақтида бажаришга ҳаракат қилиши билан яхши таасурот қолдирган. Унинг ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштира олиш қобилияти ва фаол илмий салоҳияти туфайли ёшларнинг унга ишончи юқори. Шу туфайли, у 2017 йил сентябрь ойида университетда ёшлар иттифоқининг факультет етакчилари сайловида ёшларнинг овози билан Чет тиллари факультети ёшлар етакчиси бўлиб сайланди ва 2017-2018 йиллар давомида Чет тиллар факультети талабалари ўртасида 60 дан зиëд маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказди.
У 2018 –йил 13-сентабрь ойида яна бир-бор университетда ёшлар иттифоқининг факультет етакчилари сайловида ёшларнинг овози билан Чет тиллари факультети ёшлар етакчиси бўлиб қайта сайланди.
У 2018 йил Ёшлар иттифоқининг Республика «Йил талабаси» танловида «Йилнинг енг ташаббускор талабаси» номинацияси бўйича фахрли 2-ўринни эгаллади. диплом ва енг кам иш хаққининг 6 баравари пул миқдори билан мукофотланди.
2018 йил Республика «Нафосат» кўрик танловига «Талаба қиз» номинациясига ўз тиккан кийимлари билан фаол қатнашди.
2018 йили 3-5 декабрь кунлари Тошкент Давлат аграр институти ўтказилган «Аграр сохасини ривожлантиришда менинг хиссам» номли конференциясида фаол иштироқ этди ва сертификат билан тақдирланди.
2018 йили декабрь ойида Германиянинг Сиеген университетининг «IFINS»(Institut fuer international Sprachen) программаси орқали январь ойининг 7.01.2019-30.01.2019 кунлари бўлиб ўтатиган тил курсига Грант асосида қабул қилинди.
2019 йили Германиянинг Сиеген Университетининг Ӯзбекистондаги вакили бўлди ва Вакиллик Гувохномасини қўлга киритди.
2019 йили Зулфия номидаги давлат мукофоти Республика босқичида фаол иштирок етди. Энг асосийси 2019 йил Университетимиз ректори А.Реймов номига Огулнур Атаева туфайли 2 та Ташаккурнома келди.
2019 йил Ёшлар иттифоқи имтиёзи яъни контракт тўловининг 35% ни Ёшлар иттифоқи бошлангич ташкилотига тўлаб бериш иконини қўлга киритди ва Сертификфт билан тақдирланди.
2019 йил УзЛидеп партиясининг «Ёшлар ва Депутат» мулоқотида қатнашиб Фахрий ёрлиғ ва бошқада совгалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари 31 май 1-2 июнь оралигида ўтказилган УНИОН Х яъни Ёшлар парламенти ўнлар иттифоқи Анжуманида фаол иштирок этиб 2 Сертификатни қўлга киритди. Огулнур изланишдан тўхтамайдиган ёшларимиздандир, у 19-20-21 июнь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган «Ёшлар овози мухим»лойихасида қатнашиш имконини қўлга киритди.
Энг қувонарлиси шуки у 17-июнь куни « Satzgefüge mit den Doppelkonjunkion im Deutschen und seine Übereinstimmung im Karakalpakischen» мавзусида Диплом ишини химоя қилди ва енг муносиб бахони 92 балл олишга эришди.
О.Атаева келажакда юртимизнинг илм-фан, чет тиллар ва журналистика соҳаси тараққиёти йўлида етук мутаҳассис бўлиб етишишига интилаётган фаол ёшлардан бири. Огулнурнинг билим ва кўникмалари, жамоат ишларидаги ташвиқотчилиги ва ёшлар ўртасидаги ҳурмат-эътибори баланд ëшлардандир ,ўз навбатида биз хам Огулнурга ўқишларида омадлар ва ишларида ривожлар тилаб, елимизнинг ривожланишига ўз хиссасини янада кўпроқ қўшишига тилакдошмиз.Биз шундай ëшлардан ибрат олсак арзийди.
Гулзода Байрамдурдиева,
Немис тили ва адабиёти йўналиши 1-босқич талабаси.
