Магистрлик диссертация ишини ҳимоя қилиш бошланди

Университетда магистрантларга билим беришдан асосий мақсад юқори малакали илмий-педогпгик кадрларни тайёрлашдан иборатдир. Чунки, магистр чуқур билимга эга ва замонавий ахборот технологиялари билан ҳамнафас, илмий-педагогик фаолият юритишга тайёр мутахассисдир. Шуни эътироф этиш ўринли, жорий йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини 22 та мутахассислик бўйича 86 нафар магистр битиради.

Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида магистрантларнинг магистрлик диссертация ишини ҳимоя қилиш бошланды ва «Лингвистика: қорақалпоқ тили», «Қорақалпоқ әдебиёти» мутахассислиги магистрантлари магистрлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилишди.  

Ҳимояда Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳномолигида олий таълим тизимини таколмиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

ҚҚДУ магистрантларининг диссертация ишларини ҳимоя қилиш давом этмоқда.

 А.Оразымбетова,

Журналистика мутахассислиги магистранти.

Foydali havolalar