#Қабул_2019 2019-2020 ўқув йили қабулида магистратура босқичида ҳам абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда

Янги ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квотаси – 7 695 нафар. Бунда:

? давлат гранти  – 4 131 та  (53,7%);

? тўлов-контракт – 3 564 та (46,3%).

Жорий йилда илк маротаба бакалавриат битирувчилари, бакалавриат таълим йўналишига турдош бўлмаган магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.  Ҳозирда вазирлик мутахассислари томонидан алоҳида мутахассисликлар ва уларга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ишлаб чиқилмоқда.

ОТМларга мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб ўзларида мавжуд магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари)  янги ўқув йилидан чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar