ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июнда «Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 518-сонли қарори билан қабул қилинди.
Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Аджу университети (Корея Республикаси) таълим дастурларини жорий этиш тўғрисида Келишув имзолангани маълумот учун қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университетига (Корея Республикаси) дастлабки маслаҳат ишларини бажариш учун тўловни амалга ошириш мақсадида 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдорда маблағ ажратилди.
Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудудлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилди, кейинчалик ушбу жойда Тошкент шаҳридаги Аджу университети жойлаштирилади.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA