#Қабул_2019 2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда

Жумладан, янги ўқув йилида ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриентлар талабаликка қабул қилинади.

Ривожланаётган соҳалар учун зарур бўлган ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Андижон давлат университида 8 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та янги магистратура мутахассисликларида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

– Тeхнологик таълим – 50 та (10 та грант/40 та контракт);
– Вокал санъати (турлари бўйича) – 20 та (5 та грант/15 контракт);
– Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича) -20 та (5 та грант/15 контракт);
– Рангтасвир (турлари бўйича) – 20 та (5 та грант/15 контракт);
– Амалий санъат (турлари бўйича) – 20 та (5 та грант/15 контракт);
– Маданият ва санъат муассасасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш – 20 та (5 та грант/15 контракт);
– Психология (фаолият турлари бўйича) – 25 та (5 та грант/20 контракт);
– Ижтимоий-маданий фаолият – 20 та (5 та грант/15 контракт).

Магистратура:

– Она тили ва адабиёти (қирғиз тили ва адабиёти) – 4 та;
– Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (ҳуқуқ таълими) – 4 та.

Андижон машинасозлик институтида 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассислигида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

– Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);
– Электр энергетикаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) – 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);
– Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) – 25 та (5 та грант/ 20 та контракт).

Магистратура:

-Электр механикаси (тармоқлар бўйича) – 4 та;
-Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (тармоқлар бўйича) -4 та.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar