#Қабул_2019 Абитуриентлар рўйхатдан ўтгандан сўнг уларга “Абитуриентнинг қайд варақаси” тақдим этилади

Қайд варақасида абитуриент ҳақидаги қуйидаги маълумотлар акс этади:

– паспорт маълумотлари;
– расми;
– тўлов маълумотлари (тўлов амалга оширилган тақдирда);
– тугатган таълим муассасаси;
– таълим шакли;
– таълим тили;
– тест топшириш графикаси;
– тест топшириладиган фанлар мажмуаси;
– устуворлик асосида танланган йўналишлар;
– имтиёзлар (мавжуд бўлганда).

Бундан ташқари қайд варақасида “Абитуриентларга эслатма” ва “Маълумотларни тасдиқлаш” ҳам келтирилади.

Абитуриент рўйхатга олиш жараёнида қайд варақасидаги маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Шу сабаб уларни диққат билан текшириши лозим.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar