Қорақалпоқ давлат университети қабул режаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-4359-сон буйруғи билан бакалариатга жами 3435 ўрин ажратилди. Шундан жами 606 та давлат гранти; 2829 тўлов-контракт асосида қабул қилиш белгиланди. Мазкур қабул квотасининг кундузги бакалавриат бўйича жами 56 та таълим йўналиши бўйича умумий 2945 (606 грант; 2339 тўлов-контракт)ўрин ажратилди; сиртқи бўлимга жами 13 та таълим йўналиши бўйича 365 (барчаси тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди; кечки бўлимга жами 5 та таълим йўналиши бўйича 125 (барча тўлов-контракт асосида) ўрин ажратилди.
Қабул комиссиясида абитуриентларнинг ҳужжатларини қайд этиш учун 50 та компьютер, 20 та принтер, 1 та фотокамера ажратилган. Махсус ўринларга 5 та кириш эшиклари орқали кирилади, уларда қатъий равишда навбатчилик ташкил қилинган. Ҳужжат топшириш учун абитуриентларнинг навбатда кутиб қолишларининг олдини олишнинг барча чоралари кўрилмоқда. Университетдаги мавжуд банк шахобчаси ва қўшимча ташкил этилган 1 та сайёр касса эрталаб соат 7:00 дан то энг сўнгги абитуриент келгунга қадар ишлаб турибди. Бундан ташқари 3 та банк терминали хизмат кўрсатмоқда. Ҳар куни тахминан 850-1200 нафаргача абитуриентларнинг ҳужжатлари бевосита университет қабул комиссияси томонидан ДТМ абитуриентлар базасига киритилмоқда.
2019 йил 13 июль ҳолатига жами 28467 нафар абитуриент Қорақалпоқ давлат университетини 1-таълим йўналиши сифатида танлаган. Шундан 15838 нафари университет қабул комиссияси томонидан базага киритилган.
Матбуот хизмати.
