Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети «Китобхонлар» клуби ташкил этилганига мана 2 йилдан ўтябди. Ушбу 2 йил ичида клубимиз қанчадан қанча адабий кечалар, учрашувлар, акциялар, китоблар тақдимотларини ўтказиб келмоқда.
«Китобхонлар» клуби нафақат университет талабалари билан ҳар хил кечаларни ўтказиб қуймай минтақа буйлаб китобсеварлар билан биргаликда тадбирлар ташкиллаштириб келмоқда ва ушбу ишлари билан келажагимиз бўлган ёшларнинг китоб ўқишга деган қизиқишини орттириб келмоқда. Шунинг билан бирга инсонийлик, мехрибонлик акцияларини ҳам ташкиллаштирмоқда. Масалан, йилига 3 марта «Биз мехрибонлик уйига китоблар совға қиламиз» акциясини канда қилмай янги йил арафасида, Навруз янгиланиш фаслида ва 1-июнь – «Халқаро болалар куни»да Хужайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар совға қилиб келмоқдалар. «Китобхонлар» клубининг ҳар бир аъзоси китобсевар, улар ҳар доим китоб мутоалласи билан банд ва ўзлари ўқиган китоблар ҳақида фикр олишиб ора-орасида қахрамонлар ҳақида баҳслашиб ҳам қолишади. Бу дегани, ёшлар ўзлари ўқиган китоблар қаҳромонларини яхши кўриб ўзларича баҳо беришадилар.
Клубимиз аъзолари билимли бўлганлиги шунчали ҳар бир мусобақа ва викториналарда фаол иштирок этадилар. Масалан, яқиндагина бўлиб ўтган «Ёш китобхон» Нукус шаҳар босқичи танловида клубимиз аъзолари чет тиллари факультети талабалари Бабаниязов Шыныбай 1-ўринни, Тажимуратова Манзура 2-ўринни эгаллади. 1-ўрин эгаси Бабаниязов Шыныбай «Ёш китобхон» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йулланма олдилар. Биз умид қиламиз, у албатта Спаркни олади!
Клубимизда яна бир янгилик, «Китобхонлар» клуби фаол аъзолари қорақалпоқ филологияси талабалари З.Қалбаева ва Ж.Коблановалар Бердақ номидаги степендия эгаси бўлишди.
Биз клубимиз ва ундаги фаол, билимли талабаларимиз билан фахрланамиз ва ҳамма ёшларни «Китобхонлар» клубига таклиф қилиб қоламиз!
Р.Калмурзаева,
«Китобхонлар» клуби раҳбари.
