Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим ҳужжатларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди

2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасида таълим ҳужжатларини ўзаро тан олиш бўйича битим имзоланди.

Ушбу Битимнинг имзоланиши икки давлат ўртасида келгусида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланиши, қолаверса, ўзбек ва беларусь халқларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги ва дўстлигининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. 

Сўнгги йилларда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик жадаллик билан ривожланмоқда. 2018 йилдан буён Ўзбекистонда Максим Танк номидаги Белорус давлат педагогика университети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, шунингдек, Белорус давлат информатика ва радиоелектроника университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг қўшма факультетлари муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.

2018/2019 ўқув йилида Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда 3 та ОТМда  ташкил этилган қўшма таълим дастурлари (double degree)да 195 нафар талаба таҳсил олмоқда. Янги ўқув йилидан  18 та ОТМда ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Манба: https://edu.uz

Foydali havolalar