#Қонунчиликдаги_янгиликлар Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

✅ Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
? Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом;
? Маслаҳат кенгаши таркиби;
? Ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури.

✅ Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, Маслаҳат кенгашининг асосий вазифаларидан бири Ассоциацияни хорижга таълим олиш ва ишлаш учун чиқиб кетган ҳамда чиқишни режалаштирган ўзбекистонлик ёшларнинг кўмакчиси ва таянчига айлантиришдан иборат.

✅ Маслаҳат кенгаши ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича Президент Администрацияси ва Ҳукуматга ҳар олти ойда ахборот киритади.

✅ Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида ҳар чоракда “Ёшлар билан очиқ мулоқот кунлари”ни ташкил этиш ҳамда “Ёш ватандошлар” халқаро фестивалини ўтказиш кабилар назарда тутилган.

✅ Шунингдек, Ассоциация ваколатига кирадиган масалалар юзасидан ёрдам кўрсатиш учун куну тун хизмат кўрсатувчи ишонч телефони ва махсус веб-портал ишга туширилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манба: https://t.me/huquqiyaxborot

Foydali havolalar