Диққат, эълон!

1️⃣ 2019/2020 ўқув йилида хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган фуқаролар (https://t.me/eduuz/1202) ўқишини кўчирмоқчи бўлган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 29-30 август кунлари мурожаат қилишлари сўралади. Ушбу тоифадаги фуқаролар учун касбий (ижодий) имтиҳоналар ўтказилади (улар тест синовлари топширмайдилар).

2️⃣ Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган фуқаролар иккита фандан тест топширадилар. Ушбу тоифадаги фуқаролардан жорий йилнинг 29-30 август кунлари касбий (ижодий) имтиҳон топшириш мақсадида ўқишини кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

3️⃣ Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган хорижлик фуқаролардан (https://t.me/eduuz/1201)жорий йилнинг 29 август куни соат 15:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига суҳбат учун келишлари сўралади.

✅ Маълумот учун: Бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш учун ариза билан мурожаат қилган хорижлик фуқаролардан ўқишини кўчиришни истаган олий таълим муассасаси бўйсунувчи вазирлик ва идораларга зудлик билан мурожаат қилишлари тавсия этилади. Жумладан:

– тиббиёт олий таълим муассасалари (ТТА, ТДСИ, ТошФармИ, БухДТИ, СамДТИ, ТТА Фарғона) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида;
– Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) Ташқи ишлар вазирлиги тизимида;
– Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) Қурилиш вазирлиги тизимида;
– Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали: https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw

Foydali havolalar