Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида университет ректори А.Реймов университет талаба-ёшлари билан учрашув ўтказди.
Ушрачувда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 29 майдаги 12214-ҳҳ сон топшириғи ижроси тўғрисида»ги 2019 йил 31 майдаги 475-сонли буйруғининг 51-бандида кўрсатилганидек, ҳар бир ОТМ ректорлари ҳар ойда профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар билан учрашувлар ўтказиши белгиланган.
Мана шу буйруқ талабларининг ижроси бўйича, шунингдек, талаба-ёшларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан ректор университет талабалар билан ўзаро суҳбатлашди.
Матбуот хизмати.
