Диққат, танлов!!!

Жорий йилнинг 10 октябрь кунига қадар Қорақалпоқ давлат университети талабалари ўртасида ёшлар ўртасида зарарли одатларга қарши курашиш мақсадида «Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори» мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилади.

Танлов қўйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

«Энг яхши плакат», «Энг яхши сурат», «Энг яхши баён».  

Танлов мезонлари қўйидагича:

– Плакат чизиш маҳорати, ранглардан тўғри фойдалана олиш, тасвирий санъат элементлари ва замонавий технологияларни қўллай олиш қобилияти;

– Плакатдаги мантиқийлик, иштирокчининг дунёқараши, фикирлаш доираси ва эътиборни жалб қила олиш хусусияти;

–  Плакатнинг ўзига хослиги, бошқа расмлардан ажратиб турадиган жиҳатлари;

Тақдим этиладиган плакатлар ҳажми А2 ўлчам (формат) дан кичик бўлмаслиги лозим.

– сурат мазмуни, унинг юқоридаги мавзулар бўйича қамрови, унга боғлиқ бўлган жараёнларни акс эттириш;

– мавзуни ёритишда ранглардан фойдаланганлиги даражаси ва ижодкорларнинг ёшига мос танловлари;

– сурат А4 ўлчам (формат) дан кичик бўлмаслиги лозим.

– «Энг яхши баён»да мавзуни кенг ёритиганлиги;

– бугунги кунда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқлиги;

– матнда юридик терминларнинг фойдаланилганлиги;

– баён 12 варақли ёзув дафтарда ёзилиши керак.

Танловда иштирок этишни истаган талабалар ўз ижодий ишларини ўзлари таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига жорий йил 10 октябрь кунига қадар тақдим этишлари шарт.

 

Маълумот учун: +998 90 6520084

Foydali havolalar