Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини янада яхшилаш, уларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон ёшлар бандлигига кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси кўмагида «Стартап-ташаббуслари» ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурининг янги, тўртинчи даврини амалга оширмоқда.
Дастурнинг мақсад ва вазифалари, ариза юбориш ва дастурда иштирок этиш тартиби, танлов мезонлари ва дастурда иштирок этиш босқичлари http://startup.mehnat.uz веб-саҳифасида жойлаштирилган.
Шундан келиб чиқиб, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалари ва ёш олимлари ўз инновацион ғоялари ва стартап лойиҳалари билан танловда иштирок этишлари мумкин.
Муддат: 2019 йил 16 октябрга қадар.