Университет талаба-ёшлари учун профилактик тадбир ўтказилди

Янги ўкув йили бошланиши муносабати билан олий таълим муассасалари талабалари «Талабалар турар жойлари»да ўринларнинг чекланганлиги сабабли вилоятлар марказларида, шаҳар ҳудудларида ҳусусий хонадонларда ижарада истиқомат қилган ҳолда таҳсил олади. Мазкур талабаларнинг яшаш жойларидан олисда ҳусусий хонадонларда яшаши, турли тоифадаги фуқаролар уйида, назоратсиз ҳолда яшаши, зарур шарт-шароит ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган уйларда истиқомат қилиши турли ижтимоий-маиший хавф-хатарларни юзага келтиради.

Шу муносабат билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети гуруҳ мураббийлари, МФЙ раислари ва ҳудудий профилактика нозирлари билан биргаликда ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароити,  ўқишига кўмаклашиш ва зарур шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ҳамда турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ этиш  мақсадида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган учрашувлар ташкил этилмоқда.

2019 йил 4 октябрь куни университет маданият саройида ижарада яшовчи талаба-ёшлар иштирокида талабаларнинг яшаш жойларидан олисда ҳусусий хонадонларда  яшаши, турли тоифадаги фуқаролар уйида, назоратсиз ҳолда яшаши, зарур шарт-шароит ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган уйларда истиқомат қилиши, турли ижтимоий-маиший хавф-хатарларни олдини олиш мақсадида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Профилактик тадбирда университет ёшлар билан ишлаш, маънавият ва  маърифат бўлими бошлиғи И.Джуманиязов, ҚР ИИВ ХПБ бўлими бошлиғи А.Шержанов, Нукус шаҳри «Маҳалла Кенгаши» бошлиғи ўринбосари М.Хожанов, Нукус шаҳри ИИОФМБ 3-сонли ИИБ профилактика инспектори А.Турениязов, Нукус шаҳри ИИОФМБ 5-сонли ИИБ профилактика инспектори А.Оралбаев ва Нукус шаҳри «Нур» МФЙ бошлиғи А.Орынбаевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Маърузачилар томонидан ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш ва ўқишига кўмаклашиш, зарур шарт-шароит яратиб бериш ва турли салбий ғоялар хатарларидан огоҳ бўлишларини айтиб ўтди.

С.Мираметов,

Маънавият ва маърифат бўлими методисти.

 

Foydali havolalar