Юртбошимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасидаги илгари сурган бешта муҳим ташаббуси доирасида республикамиз олий таълим муассасалари талабалари орасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида шу йилнинг 17-19 октябрь кунлари ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бешта ташаббус ижросига катта эътибор қаратилаётганлиги олий таълим муассасалари талабаларининг ўзлари танлаган ихтисосликни пухта эгаллашига интилиши, китобхонлик маданиятининг юксалишига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишига, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун шарт- шароитлар яратилишига замин бўлаётир. Ўтказилаётган республика талаба-ёшлар фестивали эса бу борада олиб борилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш назарда тутган.
Ушбу фестиваль доирасидаги тадбирларда талаба-ёшлар миллий ғоя, халқимизнинг бой маданий мероси ва маънавий-ахлоқий қадриятларини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи, ахборот технологиялари ва интернетдан фойдаланиш, бадиий ижод , китобхонлик ҳамда миллий хунармандчилик йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини кўрсатишмоқда.
Ушбу фестивалда Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайхун” талабалар театр-студияси Миллий академик драма театрида “Тебранмас юраклар” спектаклини томошабинларга тақдим этишди.
Мазкур асарда ҳозирги кундаги долзарб муаммолар акс эттирилганганлиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонмоқда.
Отабек Рахимбаев,
География ва табиий ресурслар факультети 3-босқич талабаси.
Тошкент шаҳри.
