Бешта муҳим ташаббус доирасида талаба-ёшлар фестивали ўтказилмоқда

Юртбошимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасидаги илгари сурган бешта муҳим ташаббуси доирасида  республикамиз олий таълим муассасалари талабалари орасида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида  шу йилнинг 17-19 октябрь кунлари  ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бешта ташаббус ижросига катта эътибор қаратилаётганлиги олий таълим муассасалари талабаларининг ўзлари танлаган ихтисосликни пухта эгаллашига интилиши, китобхонлик маданиятининг юксалишига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишига, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун шарт- шароитлар яратилишига замин бўлаётир. Ўтказилаётган республика талаба-ёшлар фестивали эса бу борада олиб борилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш назарда тутган.

Ушбу фестиваль доирасидаги тадбирларда талаба-ёшлар миллий ғоя, халқимизнинг бой маданий мероси ва маънавий-ахлоқий қадриятларини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи, ахборот технологиялари ва интернетдан фойдаланиш, бадиий ижод , китобхонлик ҳамда миллий хунармандчилик йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини кўрсатишмоқда.

Ушбу фестивалда Қорақалпоқ давлат университетининг “Жайхун”  талабалар  театр-студияси Миллий академик драма театрида  “Тебранмас юраклар”  спектаклини томошабинларга тақдим этишди.

Мазкур асарда ҳозирги кундаги долзарб муаммолар акс эттирилганганлиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонмоқда.

Отабек Рахимбаев,

География ва табиий ресурслар факультети 3-босқич талабаси.

Тошкент шаҳри.

Foydali havolalar