#Универсиада_2019  Баҳслар қизғин паллада

Универсиада-2019 спорт мусобақаларининг баскетбол спорт тури бўйича Нукус шаҳрида ўтказилаётган ҳудудий саралаш босқичлари қизғин паллага кирмоқда.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни ўтказилаётган мусобақаларнинг куннинг биринчи ярмида ўғил-болалар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси Бухоро вилояти  устидан 74:27 ҳисобида, Хоразм вилояти эса Навоий вилояти устидан 54:25 ҳисобида ғолиб бўлдилар.

Қиз-болалар ўртасидаги баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси Бухоро вилояти командаси устидан 91:15 ҳисобида ғолиб бўлган бўлса, Навоий вилояти эса Хоразм вилояти устидан 50:29 ҳисобида ғолиб бўлдилар.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar