Бугунги таълим тизимининг янгиланиш жараёнлари даврида талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг зарурлиги давр талаби бўлмоқда.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни чет тиллари факультети немис тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши 118-гурух талабаларнинг ташаббуси билан «Соғлом атроф – соғлом турмуш» деб номланган акция ўтказилди.
Бу акция давомида талабалар ўз фидойлигини кўрсатиб, факультетимиз атроф-мухитнинг тозалиги ва гўзаллигига ўз хиссасини қошишди. Факультетимизнинг хар бир талабаси мана шундай фаол бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Мухаббат Аметова,
Факультетнинг хотин-қизлар бошланғич ташкилоти етакчиси.
